Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аффинаж фаолиятини лицензиялаш тартибга солинади
Вазирлар Маҳкамасининг “Аффинаж фаолиятини лицензиялашни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Белгилаб қўйилишича:
2020 йил 15 мартдан бошлаб аффинаж фаолияти Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси берадиган лицензия асосида юридик шахслар томонидан амалга оширилади;
аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) томонидан берилади;
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 399-сон қарори билан тасдиқланган Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси бериладиган иш турлари (фаолият турлари гуруҳлари доирасида) рўйхатига мувофиқ таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган хомашё билан ишлашга Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан аввал берилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси асосида фаолият кўрсатадиган юридик шахслар ушбу фаолият турини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугагунича лицензия олмасдан амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Қуйидагилар:
Аффинаж фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом;
Аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия беришда идоралараро электрон ҳамкорлик схемаси тасдиқланди.
Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги “Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУК ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда аффинаж фаолиятини лицензиялаш жараёнига жалб қилинган ҳудудий бўлинмалар, идоравий мансуб ташкилотлар ва бошқа тузилмаларни ҳам жалб этган ҳолда, аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияни давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали бериш бўйича давлат хизматини 2020 йил 15 мартга қадар муддатда жорий қилади.
Мавзуга оид
08:50 / 06.06.2026
Марказий банк лицензиялаш қоидаларига янги талабларни жорий қилди
19:13 / 30.05.2026
Миграция агентлиги хорижга ишга борувчиларни тўлов қилишда алданиб қолмасликка чақирди
17:45 / 01.05.2026
Барча давлат тиббиёт муассасалари босқичма-босқич мажбурий лицензияланади
08:32 / 17.03.2026