Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандлик фуқаронинг хонадонидан 2 ярим килога яқин «марихуана» топилди
Самарқанд вилоятида ҳуқуқбузарликларга қарши кураш ойлиги давом этмоқда. Ушбу ойлик давомида турли жиноятлар фош этилмоқда.
Самарқанд шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 5-сон ИИБ тезкор ходимлари томонидан олинган маълумотларга асосан, Самарқанд шаҳрининг Спитамен шоҳкўчасида яшовчи 1994 йилда туғилган Ш.А.нинг яшаш манзилида тинтув ўтказилган.
Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизматининг Kun.uz’га берган маълумотига кўра, тинтув мобайнида Ш.А. яшаётган уйнинг ертўласида «марихуана» гиёҳвандлик моддасини эслатувчи, қуритилган ўткир ҳидли модда 3 дона ширинлик қутисида, 3 дона целлофан пакетда, 1 дона елим қопда, 1 дона қора рангли сумкада яширинча сақлаб келинаётганлиги аниқланган. Ашёвий далиллар белгиланган тартибда ҳужжатлаштириб, текшириб кўриш учун Самарқанд вилоят ИИБ Эксперт криминалистика бўлимига юборилган.
Самарқанд вилоят ИИБ Эксперт криминалистика бўлимининг хулосасига кўра, мазкур ўткир ҳидли модда 2419,37 грамм миқдордаги «марихуана» гиёҳвандлик моддаси эканлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ш.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25-, 273-моддаси 5-қисми, 270-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, — дейилади ИИБ маълумотномасида.
Мавзуга оид
11:45 / 18.05.2026
“Бошим оғриганда чой қилиб ичиб турардим” – Қашқадарёда ИИБ ходими уйидан марихуана топилди
09:02 / 26.01.2026
Андижонда йирик миқдорда гиёҳвандлик воситаси сақлаган шахс ушланди
08:22 / 14.11.2025
Қашқадарёда фуқаронинг уйидан 20 килодан ортиқ марихуана мусодара қилинди
07:50 / 25.01.2025