Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 2-халқаро авиация форуми санаси эълон қилинди
Иккинчи халқаро авиация форуми 2021 йил 3-4 март кунлари бўлиб ўтади
Фото: KUN.UZ
Тошкент шаҳрида Uzbekistan Airports, Aviation&Logistics Forum (UAALF-2020) халқаро авиация форуми иш бошлади. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар қилмоқда.
Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов нутқ сўзлади.
Унинг сўзларига кўра, Тошкентда 2-халқаро авиация форуми 2021 йил 3-4 март кунлари бўлиб ўтади.
UAALF 2020 халқаро форумида Буюк Британия, Германия, Франция, Канада, Ҳиндистон, Бразилия, Туркия, Кувайт, Миср, Россия, Хитой, Жанубий Корея каби кўплаб давлатлардан 60дан зиёд экспонент, 300 делегат ва 1200 мутахассис, жумладан хорижий давлатларнинг транспорт вазирликлари раҳбарлари, фуқаро авиацияси ва аэропортлар бошқаруви вакиллари, етакчи халқаро ва хорижий авиакомпаниялар, аэропортлар, авиация ҳамда транспорт соҳасидаги компанияларнинг юқори лавозимли расмийлари иштирок этмоқда.
Бундан олдин, Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон ҳар бир чартер рейсга неча минг доллар компенсация тақдим этишини айтганди.
Шунингдек, Ўзбекистонга ҳар йили 12 миллиондан ортиқ киши ташриф буюриши борасида режалар мавжудлиги маълум қилинди.
Бундан ташқари, Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистонга хорижий сайёҳлар оқимига хизмат кўрсатиш бўйича авиарейслар етишмаётганини билдирди.
Мавзуга оид
14:02 / 22.12.2025
Макрон энг янги авиаташувчи қуриш режаларини тасдиқлади
14:26 / 08.12.2025
Германияда дронлар ва авиация билан боғлиқ ҳодисалар 40 фоизга кўпайди
17:39 / 27.11.2025
Тошкентда чангга қарши кураш доирасида ўнлаб фаввора ва суғориш тармоғи ишга туширилди
09:56 / 27.11.2025