Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Турк компанияси Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинатига инвестиция киритади
Туркиянинг «Ronesans Holding» компанияси Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинатига 4,1 миллиард доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестициялар киритади. Бу бўйича Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи доирасида 20 февраль куни Анқара шаҳрида туркиялик ишбилармонлар билан ўтказилган учрашувда келишиб олинган.

«Ronesans Holding» билан «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамиятини модернизация қилиш ва ривожлантиришга 630 миллион евро, Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинатига 4,1 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестициялар киритиш, шунингдек, шифохоналар ва савдо марказларини қуриш бўйича умумий қиймати қарийб 3 миллиард долларлик янги лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида келишувларга эришилди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Бундан аввалроқ Ўзбекистон президенти Туркиянинг етакчи компаниялари ва банклари раҳбарлари билан учрашувда туркиялик инвесторлар учун Ўзбекистонда барча ҳуқуқий шароитлар кафолатлангани ҳақида айтиб ўтгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
17:59 / 20.06.2026
Ўзбекистон фуқароларининг хориждаги компаниялар акцияларини сотиб олиши осонлашади
21:24 / 17.06.2026
Ўзбекистон инвестициявий салоҳиятини изчил ошириб бормоқда - Саида Мирзиёева
20:58 / 16.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ компаниялари вакиллари билан учрашди
18:04 / 16.06.2026