Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италияда коронавирус юқтирган икки киши вафот этди
Бу Евроиттифоқ ҳудудидаги мамлакатлардан бирининг фуқаролари коронавирусдан вафот этган илк ҳолатдир. Аввалроқ Парижда Хитой фуқароси вафот этганди.
Италияда коронавирусдан ўлиш билан боғлиқ иккита ҳолат қайд этилди.
ANSA агентлигининг хабар қилишича, Падуя шаҳридаги касалхонада 78 ёшли италиялик, қурилиш компаниясининг собиқ эгаси Адриано Тревисан вафот этган. У Скьявония касалхонасига оғир аҳволда келтирилган бўлган.
Кейинроқ мамлакат шимолида жойлашган Ломбардияда яшайдиган аёл вафот этгани маълум қилинди.
Бу Евроиттифоқ ҳудудидаги мамлакатлардан бирининг фуқаролари коронавирусдан вафот этган илк ҳолатдир. Аввалроқ Парижда Хитой фуқароси вафот этганди.
Падуя шаҳрида эса коронавирусга чалинган 67 ёшли эркак касалхонага ётқизилган.
Италияда коронавирусга чалинганларнинг аксарияти Ломбардия ҳудудидан – бу ерда 16 кишида коронавирус аниқланган.
Мавзуга оид
10:10
Ўзбекистонлик шифокорлар Италияда 5 минг еврогача маош олиши мумкин
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
22:05 / 29.05.2026
Италия ҳукумати Сицилия мафиясининг миллионлаб евро активларини мусодара қилди
08:53 / 19.05.2026