Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Huawei 5G технологиясида ишлайдиган буклама смартфонини намойиш этди
Huawei роппа-роса бир йил аввал 5G технологиясини қўллаб-қувватлайдиган Mate X буклама смартфонини тақдим этганди.
Фото: Cheng Ting-Fang
Хитойнинг Huawei корпорацияси Барселонадаги онлайн-тақдимотда 5G технологиясини қўллаб-қувватловчи Mate XS буклама смартфонини намойиш этди.
Қайд этилишича, смартфон 5G тармоғида ишлашдан ташқари, бир вақтнинг ўзида иккита илова билан ишлаш имконини берувчи "кўп ойнали режим"ни ҳам қўллаб-қувватлайди.
Huawei роппа-роса бир йил аввал 5G технологиясини қўллаб-қувватлайдиган Mate X буклама смартфонини тақдим этганди.
АҚШ маъмурияти Huawei корпорациясини ХХР ҳарбийлари ва разведкаси билан ҳамкорликда айблаб келади ҳамда бошқа мамлакатларни 5G уяли алоқа стандартига ўтишда корпорация қурилмаларидан фойдаланишга чақирмоқда.
Huawei эса бу айбловлар асоссизлигини, сиёсий тусда эканлигини ва бозор рақобати тамойилларини бузишини билдирмоқда.
Мавзуга оид
09:28 / 11.12.2025
ИИВ ва Huawei оммавий тадбирлар хавфсизлигини таъминлашда юқори технологияларни қўллашга келишиб олди
22:20 / 04.12.2025
Энг оммабоп букламафонлар аниқланди
19:00 / 13.11.2025
Huawei Пекинда инновациялар ва интеллектуал мулк бўйича 6-форумни ўтказди
16:49 / 20.04.2025