19:59 / 24.02.2020
1
8951

Тожикистон коронавирус сабабли Эрон билан авиаалоқани тўхтатди

Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Фуқаролик авиацияси агентлиги Эрон билан авиаалоқани коронавирус тарқалиши сабабли вақтинчалик тўхтатишга қарор қилди.

Фото: khovar.tj

Бу ҳақда агентлик директорининг биринчи ўринбосари Азиз Набизода маълум қилди

“Varesh Airlines (Эрон) ва “Таджик Эйр” авиакомпанияларига Эронда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият барқарорлашмагунча 25 февралдан парвозларни тўхтатиш буюрилган”, деб айтган Набизода.
 
Бунгача Тожикистондан Эронга ҳафтасига иккита рейс амалга оширилган. 

Аввалроқ юқоридаги сабабга кўра Арманистон, Туркия, Афғонистон, Покистон Эрон билан чегараларни вақтинчалик ёпишга, Туркия, Ироқ ва Кувайт авиаалоқани тўхтатишга қарор қилган.  

Айни вақтда Эронда коронавирус билан 61 та касалланиш ҳолати қайд этилган. Улардан 12 таси ўлим билан тугаган. Эрон ҳукумати мамлакатда коронавирус юқтирганлар борлиги ҳақида илк бор 19 февралда маълум қилган.    

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top