Тўй ўтказиш тартибини бузганлик учун қанча жарима солиниши маълум бўлди
Тартибни тадбирларни ўтказувчи шахс томонидан бузиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади

Фото: toylarmuborak.uz
Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқди.
Kun.uz мухбири хабарига кўра, лойиҳа Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Сенат Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги Қўшма қарори билан тасдиқланган Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларнинг ихчам ўтказилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастурига асосан тайёрланган.
Қонун лойиҳаси билан тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибига қўйиладиган умумий талабларга риоя қилмаслик учун маъмурий жавобгарлик белгиланиши кўзда тутилмоқда.
Ушбу тартибни мазкур тадбирларни ўтказувчи шахс томонидан бузиш – базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари (2 230 000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши назарда тутиляпти. Тўйхона, кафе ва ресторанларнинг мансабдор шахслари томонидан бу тартибнинг бузилиши эса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари (6 690 000 сўм) миқдорида жарима солишга олиб келади.
Назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари (11 150 000 сўм)миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланмоқда.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан концептуал жиҳатдан қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00 / 09.06.2025
-
Термизда Damas 17 ёшли скутер ҳайдовчисини уриб юборди. Жабрланувчи вафот этди
Ўзбекистон | 18:07
-
Тошкентда пулли парковкалар: улар нега керак ва қандай фойдаланиш мумкин?
Жамият | 18:00
-
Президент: “Бутун командамга топшириқ берганман, келган инвесторнинг манфаатини кафолатлаймиз”
Иқтисодиёт | 17:50
Мавзуга оид

09:57 / 04.06.2025
Ҳайдовчилар жарима баллари ҳақида онлайн хабардор бўлиши мумкин

00:59 / 14.05.2025
Имтиҳонга кеч қолган талаба авиакомпанияни судга бериб, унда ютиб чиқди

19:33 / 02.05.2025
TikTok Европада 530 млн евро жаримага тортилди

17:25 / 02.04.2025