Спорт | 19:08 / 26.02.2020
9177
2 дақиқада ўқилади

Мария Шарапова теннисдан кетишини эълон қилди

Фото: AFP

«Катта шлем» туркумидаги турнирларнинг беш карра чемпиони Мария Шарапова теннисдаги фаолиятини якунлаганлиги ҳақида эълон қилди. 32 ёшли россиялик теннисчининг хайрлашув эссеси Vanity Fair журналида эълон қилинди.

«Сен билган ягона ҳаёт билан қандай хайрлашиш мумкин? Болалигингдан машғулотлар олиб борган, севган ўйининг, ҳаммадан қувонч кўз ёшларингни яширишга мажбур қилган кортлардан қандай кетиш мумкин? Ўз оилангни топган, 28 йилдан ортиқ вақт давомида сенга суянч бўлган спортдан кетиш мушкул. Бу мен учун янгилик, шундай экан мени кечиринглар. Хайр, теннис!» - дея ёзилган хайрлашувда.

Маълумот учун, Мария Шарапова фаолияти давомида 36та соврин соҳибаси саналади. У Олимпиада-2012 кумуш медалини қўлга киритган. 

Россиялик теннисчи сўнгги йилларда елкасидан олган жароҳатини тиклашга уринди. Устига-устак 2016-17 йилларда допинг муаммоси туфайли узоқ муддат ўйин амалиётисиз қолди. 2019 йилда эса 15 ўйин ўтказиб, улардан 7тасида мағлуб бўлганди.

Мавзуга оид