14:05 / 26.02.2020
1
9388

Сирдарёда икки киши ис газидан вафот этди

Фото: Shutterstock

Сирдарё вилоятида икки нафар фуқаро ис газидан вафот этди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 26 февраль куни соат 09:20да Сирдарё вилояти Боёвут тумани Маданият МФЙдаги уйларнинг бирида, хонадонга ўрнатилган «АГВ» иситиш печидан ис гази сизиб чиққан.

Қайд этилишича, оқибатда икки нафар фуқаро - 2000 йилда туғилган С. К. ва 2004 йилда туғилган С.Ш.лар заҳарланиб, воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирги вақтда, ҳолат бўйича дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Фарғонада икки киши ис газидан вафот этгани хабар қилинганди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top