13:48 / 27.02.2020
1
11810

Ucell алоқа оператори фаолиятида узилиш рўй берди

Компаниядаги манба Kun.uz’га хабар қилишича, оператор фаолиятидаги узилиш «техник носозлик» билан боғлиқ.

27 февраль куни Ucell мижозлари алоқа оператори фаолиятидаги узилишлар тўғрисида хабар беришди.

«Ҳурматли абонентлар! Техник носозликлар билан боғлиқ вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Алоқа қисқа муддатда тўлиқ тикланади», дейилади компания матбуот хизмати хабарида. 

Айни вақтда алоқа оператори сайти ҳам ишламай қолган. Фойдаланувчилар мобил алоқа ва интернетдан фойдаланишда муаммоларга дуч келишган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top