Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Арманистон ўртасида халқаро автомобиль ташувлари йўлга қўйилади
Ўзбекистон ва Арманистон ўртасида транспорт соҳасидаги битимлар қайта кўриб чиқилади
Жорий йилнинг 28 февраль куни Ўзбекистон транспорт вазири Элёр Ғаниев Арманистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Арам Григорянни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Арманистон ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.
Ҳар икки томон ҳам ҳозирда давлатлар ўртасидаги юк ташиш ва маҳсулотлар айланмаси паст даражада эканлиги, кўрсаткичларни яхшилаш учун эса ҳамкорликдаги ишларни кучайтириш лозимлигини таъкидлаб ўтишди.
Хусусан, халқаро транспорт йўлаклари имкониятларидан унумли фойдаланган ҳолда икки давлат ўртасида халқаро автомобиль ташувларини йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди. Томонлар бу борада ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш ва янада ривожлантириш мақсадида икки давлат ўртасида транспорт соҳасидаги битимларни қайта кўриб чиқишга келишиб олди.
Мавзуга оид
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026
Арманистонда сайлов овозлари қайта саналди
16:23 / 11.06.2026