Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда «Captiva»да қўй ўғирлаган шахс ушланди
26 февраль куни Самарқанд вилояти Нуробод туман ИИБга шу туманнинг «Меҳнаткаш» маҳалласида яшовчи 51 ёшли Н.Э. ариза билан мурожаат қилган. Мурожаатга кўра, у ўша куни куни маҳалла ҳудудидан ўтувчи А378 — «Ғузор – Самарқанд» автомобиль йўли ёқасида қўйларини боқиб юрган вақтида, қўйларидан бирини номаълум шахс қора рангли «Каптива» русумли автомашинасига юклаб олиб кетганлигини баён қилган.
Нуробод тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида Самарқанд йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, Нарпай тумани Оқтош шаҳри Садриддий Айний кўчасида яшовчи, 1997 йилда туғилган Э.С. бошқарувида бўлган «Каптива» русумли автомашина тўхтатилиб, текширилганида, машинанинг орқа қисмига ўғирланган бир бош қўй ортилганлиги аниқланди ва ашёвий далил сифатида олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизматининг Kun.uz’га тақдим этган хабарида.
Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
15:50 / 11.06.2026
“Пломба” ипини лезвиеда кесдим” – Фарғонада банк мансабдори банкоматлардан катта миқдорда пул ўғирлади
17:46 / 10.06.2026