Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Сурия ҳукумат қўшинларига қарши янги амалиётни бошлади
Туркия Суриянинг Идлиб вилоятида ҳукумат қўшинларининг 27 февралдаги авиазарбаларидан кейин “Баҳор қалқони” деб номланган ҳарбий амалиётни бошлади.
Туркия мудофаа вазири Хулуси Акарнинг таъкидлашича, амалиётдан ягона мақсад Башар Асад қўшинлари ва бу ҳудудда турк ҳарбийларига ҳужум қилаётган бўлинмалардан ҳимояланиш ҳисобланади.
“Сурия тузумининг 2200 га яқин ҳарбийси, учувчисиз парвоз қурилмаси, 8 та вертолёт, 103 та танк, ўнлаб гаубицалар, учта ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими йўқ қилинди”, деб айтган вазир.
Аввалроқ Туркия SIHA дронларини қўллаб, Сурия ҳукумат қўшинларининг юқори лавозимли ҳарбийлари жойлашган бинога зарба берган. Ҳужум оқибатида 124-полк қўмондони, бригада генерали Бурҳон Рамуне, полковник Мазин Фирватий ва яна бир ҳарбий Исмоил Али ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026