Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzbekistan Airways Япония ва Италияга парвозларни ҳам тўхтатмоқда
Uzbekistan Airways авиакомпанияси коронавирус сабабли Токио ва Рим шаҳарларига ҳам парвозларни вақтинчалик тўхтатди.
Фото: KUN.UZ
«Япония ва Италияда коронавирус тарқалиши муносабати билан Ўзбекистон ҳудудида вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2020 йилнинг 1 мартидан Токио ва Римга парвозларни вақтинча тўхтатди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда авиакомпаниянинг барча рейсларида юқори хавфсизлик чоралари жорий этилгани, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини кесиб ўтувчи шахслар санитария-карантин тадбирлари ва тиббий-санитария назоратларидан ўтказилмоқда», дейилади авиакомпания матбуот хизмати хабарида.
Маълумот учун, Uzbekistan Airways авиакомпанияси 1 мартдан Жанубий Кореяга бўлган қатновларни вақтинча тўхтатган ва ушбу мамлакатдаги фуқароларини эвакуация қилишни бошлаган.
Шунингдек, 27 февраль кунидан Тошкентдан Жидда ва Мадинага рейслар тўхтатилган, у ердаги ўзбекистонликларни қайтариш учун рейслар ташкиллаштирилиши режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
12:54 / 04.04.2026
Японияга қисқа муддатли виза билан бориб, қочқинлик мақомини олмоқчи бўлган ўзбекистонлик депорт қилинди
21:33 / 31.03.2026
Италия АҚШнинг Яқин Шарққа учаётган самолётлари Сицилияга қўнишига рухсат бермади
08:56 / 30.03.2026
Италиядаги музейда йирик ўғирлик: уч шоҳ асар йўқолди
08:31 / 30.03.2026