01:38 / 01.03.2020
0
4263

Япония соҳилларида юк кемаси чўкиб кетди, 13 киши бедарак йўқолди

Фото: РИА "Новости"

Юк кемаси экипажининг барча аъзолари хорижликлар бўлган. Улар орасида Хитой, Вьетнам ва Филиппин фуқаролари бўлганлиги айтилмоқда.

Белиз байроғи остида сузувчи GUOXING-1 юк кемаси Япониянинг Аомори префектураси соҳилларида балиқчилик кемаси билан тўқнашганидан сўнг сувга ғарқ бўлди. Бу ҳақда Киодо агентлиги хабар берди.

Агентликнинг хабарига кўра, 13 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Соҳил қўриқлаш хизмати вакилларининг маълумот беришича, тўқнашувда балиқчилик кемаси ва унинг 15 нафар экипаж аъзоси жабр кўрмаган.

Юк кемаси экипажининг барча аъзолари хорижликлар бўлган. Улар орасида Хитой, Вьетнам ва Филиппин фуқаролари бўлганлиги айтилмоқда.

Бир киши қутқариб олинган. Бедарак йўқолганларни излаб топиш учун тўртта патруль катери жўнатилган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top