Жамият | 10:30 / 02.03.2020
2437
1 дақиқада ўқилади

Шайхонтоҳур туманидаги айрим манзилларда иссиқлик таъминоти ўчирилади

Иссиқлик таъминоти соат 10:00 дан 17:00 га қадар ўчирилади 

Фото: KUN.UZ

Бугун, 2 март куни Беруний кўчаси бўйлаб ўтган магистрал иссиқлик тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади. 

"Тошиссиққувват" ДУК хабарига кўра, шу сабабли айрим манзилгоҳларда иссиқлик таъминоти соат 10:00 дан 17:00 га қадар ўчирилади.

Улар: 

Боғкўча мавзеси;
Беруний кўчаси; 
Генерал Узоқов кўчаси;
Ипакчи кўчаси;
Зиё Саид кўчаси.

"Тошиссиққувват" ДУК келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид