Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Си Цзиньпиннинг Японияга ташрифи коронавирус сабабли қолдирилди - ОАВ
Хитой раиси Си Цзиньпиннинг Японияга ташрифи коронавирус эпидемияси сабабли қолдирилди.
Бу ҳақда The Asahi Shimbun япон нашри маълум қилди.
Япония ҳукуматидаги манбалар маълумотларига кўра, Токио ва Пекин Си Цзиньпиннинг ташрифини энг камида кузгача қолдиришга келишиб олган. Таъкидланишича, жорий ҳафта давомида тегишли қарор қабул қилиниб, у ҳақда расман эълон қилинади.
Хитой раиси Японияга 2008 йилдан бери сафар қилмаган. Токио Си Цзиньпиннинг даставвал апрелга режалаштирилган ташрифига алоҳида аҳамият қаратмоқда. Жумладан, Япония бош вазири Синдзо Абэ ушбу ташриф икки давлат муносабатларидаги янги даврни очишини бир неча маротаба айтиб ўтган.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026