Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорлик субъектларига лицензия ва рухсатнома олиш янада осонлашади
Ўзбекистон президенти “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Фармонда белгиланишича, 2020 йил 1 июндан бошлаб тадбиркорлик субъектларига лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларни беришда кадрларнинг профессионал малакаси, тақдим этилган ҳужжатлар ва дастурларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга, бино ва иншоотларнинг – санитария-эпидемиологик талабларга ва ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермаслиги сабабли рад этишга йўл қўйилмайди.
Бунда, ваколатли давлат органлари тадбиркорлик субъектларига малакали кадрларни излаш, ҳужжатлар ва дастурларни қайта ишлаш учун мутахассисларни жалб қилиш ҳамда лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларни олиш учун бошқа зарур шарт-шароитларни яратишда ёрдам беришлари лозим, талабгорнинг таклиф этилган ёрдамни рад қилиш ҳоллари бундан мустасно.
Транспорт вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда “UzTrans” ягона интерактив ахборот тизимида ташувчилар фаолиятини мониторинг ва назорат қилишнинг замонавий усулларини қўллашни ҳисобга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига:
юк ташишни амалга оширишнинг бошланиши тўғрисида хабардор қилиш ва юкларни халқаро ташишни амалга оширувчи транспорт воситаларини “онлайн” рўйхатдан ўтказиш тартибини жорий этиш орқали автомобиль транспортида юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташишни амалга ошириш;
жисмоний шахсларга автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро йўналишлар бўйича ташиш ҳуқуқини бериш бўйича таклифларни киритади.
Мавзуга оид
08:50 / 06.06.2026
Марказий банк лицензиялаш қоидаларига янги талабларни жорий қилди
19:13 / 30.05.2026
Миграция агентлиги хорижга ишга борувчиларни тўлов қилишда алданиб қолмасликка чақирди
17:45 / 01.05.2026
Барча давлат тиббиёт муассасалари босқичма-босқич мажбурий лицензияланади
22:01 / 25.02.2026