Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Имом Абу Мансур Мотуридий – ислом дини равнақига беқиёс ҳисса қўшган олим
Самарқанд шаҳрида “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзуида халқаро конференция бошланди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Фото: Самарқанд шаҳар ҳокимлиги
Ушбу конференцияда дунёнинг йигирмага яқин мамлакатидан олимлар, диний уламолар иштирок этмоқда.
Хусусан бугун, тадбирнинг биринчи кунида Форумлар саройида халқаро конференциянинг ялпи йиғилиши бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Украина бош имом хатиби, муфтийси Аҳмад Тамим конференциянинг аҳамияти ҳақида тўхталиб, қуйидагиларни гапирди:
“Мазкур конференцияда қатнашиш барча мусулмонлар қатори мени ҳам хурсанд қилмоқда. Айтиш лозим, Имом Абу Мансур Мотуридийнинг ислом дини равнақига қўшган ҳиссаси беқиёсдир. У зот Самарқанднинг Мотурид қишлоғида туғилиб ўсган, ҳадис ва фиқҳ илмининг равнақига улкан ҳисса қўшган. Имом Мотуридий нафақат Марказий Осиёда, балки бутун ислом оламида ўз муносиб ўрнига эга бўлган диний арбоблардан ҳисобланади. Чунки, аллома яшаган даврда, ислом динида турли гуруҳ ва фирқалар сони кўпайиб кетганлиги сабабли кўплаб ихтилофлар келиб чиққан. Ана шундай вазиятда Имом Мотуридий ислом диннинг асл моҳиятини очиб бериш, соф исломий ақидани сақлаб қолиш борасида беқиёс ишларни амалга оширган. Мазкур тадбир буюк имомнинг илмий меросини ўрганиш ва кенг тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этишига ишонаман”.
Конференция қатнашчилари бугун “Мотуридия таълимоти ва ҳозирги замон” ҳамда “Замонавий давлат шароитида диний қадриятларни асраб-авайлаш ва ривожлантириш” мавзуида икки шўъбага бўлинган ҳолда фаолият олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, халқаро конференция 5 мартга қадар давом этади.
Мавзуга оид
14:43 / 07.11.2021
Йўл қоидаларига амал қилиш вожиб – Исломда йўл ҳаракати фиқҳи китоби муаллифи билан суҳбат
16:13 / 23.10.2021
“Руҳларни ношод қилиб қўймайлик” — Жаноза одобларини биласизми?
19:55 / 12.08.2020
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилади — Президент қарори
11:34 / 10.03.2020