Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрлик шайхга «Самарқанд шаҳри фахрий фуқароси» унвони берилди
Айни вақтда Самарқанд шаҳрида “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзуидаги халқаро конференция давом этмоқда.
Фото: KUN.UZ
Конференция Қуръон тиловати билан очилди.
Тадбирда қатнашган Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов мазкур анжуманнинг аҳамияти ҳақида гапирди.

“Буюк имом замонаси ислом оламида ёт фирқа ва гуруҳлар кўпайган бир давр эди. Шундай вақтда Имом Мотуридий таълимоти барча адашган гуруҳлар учун муносиб жавоб бўла олган. Айтиш мумкинки, аллома тутган йўл бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини заррача йўқотган эмас.
Юртимизда нафақат Имом Мотуридий, балки Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Муин Насафий, Бурхониддин Марғиноний каби алломаларимизнинг илмий-исломий меросини ўрганишда хайрли ишлар олиб бориляпти. Хусусан, Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ҳадисшунослик олий мактаби, ҳадис, калом, тасаввуф, ақида, фиқҳ илмий мактаблари фаолияти йўлга қўйилгани ҳам фикримизни тасдиқлайди.
Ўз навбатида, бугунги халқаро конференция ҳам Имом Мотуридий фаолиятини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади. Халқаро алоқаларимизни мустаҳкамлайди”, - дея А.Абдуҳакимовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Ўзбекистон ҳамда Миср ўртасидаги дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имижини кўтаришдаги алоҳида хизматлари учун “Ал-Азҳар мажмуаси” раҳбари, Миср бош имоми шайх Аҳмад Таййибга “Самарқанд шаҳри фахрий фуқароси” унвони топширилди.
Мавзуга оид
14:43 / 07.11.2021
Йўл қоидаларига амал қилиш вожиб – Исломда йўл ҳаракати фиқҳи китоби муаллифи билан суҳбат
16:13 / 23.10.2021
“Руҳларни ношод қилиб қўймайлик” — Жаноза одобларини биласизми?
19:55 / 12.08.2020
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилади — Президент қарори
11:34 / 10.03.2020