Ўзбекистон | 10:38 / 03.03.2020
19087
2 дақиқада ўқилади

Учта университетда масофавий ўқитиш шакли жорий этилади

Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент давлат юридик университети ва Тошкент давлат педагогика университетида масофавий ўқитиш шакли жорий этилади

Фото: KUN.UZ

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент давлат юридик университети ва Тошкент давлат педагогика университетида тажриба тариқасида босқичма-босқич масофавий ўқитиш шакли жорий этилади. 

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Адлия ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари томонидан 2020 йил 1 августга қадар:

масофавий ўқитиш шаклини амалга ошириш тартиби белгиланади;

дастурий-аппарат комплекси яратилади;

тегишли ОТМларнинг ўқув жараёнига масофавий ўқитиш платформасини жорий этилади ва зарур бўлган ускуналар билан жиҳозланади.
 
Шунингдек, 2020 йилда математика, кимё-биология, геология каби йўналишларда фундаментал ва амалий тадқиқотлар фаоллаштирилиб, олимларга барча шарт-шароитларни яратиш чоралари кўрилади.

2020 йил 1 сентябрга қадар илм-фаннинг ишлаб чиқариш билан фаол интеграциялашувини таъминлаш мақсадида фундаментал ва инновацион тадқиқотлар учун мақсадли грант маблағларини ажратиш механизми тубдан қайта кўриб чиқилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид