08:59 / 03.03.2020
0
10310

Хусусий нотариус муҳрининг ягона намунаси тасдиқланди

Муҳр босишда кўк рангли сиёҳдан фойдаланилади

Фото: 123RF

Адлия вазирининг “Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус муҳрининг ягона намунасини тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ҳужжатга кўра, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус муҳрининг ягона намунаси тасдиқланди.

Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилди ва бу ҳақда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритади.

Қайд этилишича, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг муҳри Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 28 августдаги 401-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган муҳрлар ва ҳужжатлар бланкалари тайёрлаш, фойдаланиш, сақлаш ва йўқ қилиш тартибига асосан тайёрланади, фойдаланилади, сақланади ва йўқ қилинади. Муҳр босишда кўк рангли сиёҳдан фойдаланилади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top