10:09 / 03.03.2020
0
4104

Дипломатик ёки расмий паспорт эгалари бўлган Япония фуқароларига Ўзбекистонга визасиз кириш режими либераллаштирилди

Вазирлар Маҳкамасининг “Дипломатик ёки расмий паспорти эгалари бўлган Япония фуқароларига Ўзбекистон Республикасига визасиз кириш режимини либераллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси ўртасида 2020 йил 1 мартдан паритет асосда дипломатик ёки расмий (Япония фуқаролари) паспорт эгалари бўлган Ўзбекистон ва Япония фуқароларига икки мамлакат ҳудудига визасиз кириш тартибини жорий этишни назарда тутувчи ноталар алмашинуви амалга оширилган.

2020 йил 1 мартдан бошлаб паритет асосда Япония Ташқи ишлар вазирлиги томонидан берилган дипломатик ёки расмий паспорт эгалари бўлган Япония фуқаролари:

Ўзбекистон Республикасида дипломатик ёки консуллик фаолиятини амалга ошириш ҳамда Япония Ҳукуматининг вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлган, шу жумладан улар билан доимий яшайдиган оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва вояга етмаган болалари) учун Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддатига;

ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилгандан бошқа мақсадларда 90 кунгача Ўзбекистон Республикасига визасиз кириш тартиби белгиланди.

Қарорнинг 2-бандида назарда тутилган визасиз кириш тартиби, Ўзбекистон Республикасига меҳнат, касбий ва бошқа фаолиятни (шу жумладан, туризм ва мукофотланадиган спорт тадбирлари) амалга ошириш ёки доимий яшаш учун келадиган Япония фуқароларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддатда Япониянинг дипломатик, расмий ва умумфуқаролик паспортлари намуналари, шу жумладан, уларнинг батафсил тавсифи ва ҳимоя элементларини сўраб олади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top