20:48 / 04.03.2020
0
5390

Италия вазири коронавирус сабабли ўз ихтиёри билан карантинга жойлашди

Ўтган ҳафтада Ломбардия президенти Аттилио Фонтана ҳам яқин ходими коронавирусга чалингани аниқланганидан сўнг ўз ихтиёри билан карантинга жойлашганди. 

Стефано Патуанелли / Фото: adnkronos

Италия иқтисодий ривожланиш вазири Стефано Патуанелли 25 февралда Ломбардия области иқтисодий ривожланиш асессори Алессандро Маттинцоли билан учрашгани учун 10 мартгача ўз ихтиёри билан карантинга жойлашди. Маттинцолида коронавирус аниқланган.

Маттинцоли коронавирусга чалингани тўғрисида ОАВ душанба куни хабар берганди. Унинг Ломбардиядаги барча ҳамкасблари текширувдан ўтказилган ва уларнинг касалликка чалинмаганлиги аниқланган.

Маттинцоли 25 февралда иқтисодий ривожланиш вазири Стефано Патуанелли билан 15 дақиқа суҳбатлашгани маълум бўлгач, вазир тиббий текширувдан ўтган. Унда коронавирус аниқланмаган. Шунга қарамасдан, Патуанелли эҳтиёт чораси сифатида ўз ихтиёри билан карантинга жойлашди.

Ўтган ҳафтада Ломбардия президенти Аттилио Фонтана ҳам яқин ходими коронавирусга чалингани аниқланганидан сўнг ана шундай қарор қабул қилганди.

Италияда коронавирусга чалинганлар сони 2502 кишига етди, 79 киши инфекция қурбонига айланди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top