Спорт | 14:33 / 04.03.2020
16537
1 дақиқада ўқилади

Суперлига ўйинлари учун ҳакамларга қанча маблағ тўланиши маълум бўлди

2020 йилги Суперлига баҳсларида фаолият олиб борувчи учрашув ҳакамларининг ҳар бир ўйин учун оладиган маблағ миқдори 2019 йилга нисбатан ўзгаришсиз қолдирилди.

Фото: Tribuna.uz

 Ўзбекистон Профессионал футбол клублари учун 2020 йилги мусобақаларни ўтказиш регламентига биноан, Суперлига ўйинлари бош ҳакамига ПФЛ томонидан ҳар бир учрашув учун 3 миллион сўм миқдорида, қанот ҳакамларига эса 1,5 миллион сўмдан ҳақ тўланади. 2019 йилда ҳам рефериларга худди шунча миқдорда пул тўланган.

 ЎзПФЛ комиссарлари, инспекторлар ва ҳакамларга Суперлига, U-21, U-18, кубок учрашувлари, Про-лига, Биринчи лига, аёллар футболи ва футбол мактаблари учрашувларидаги ҳакамлик ҳамда инспекторлик қилиш билан боғлиқ хизматлари учун тўловлар қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:

 2020 йилда ҳакамлар учун ҳар бир ўйинга тўланадиган ҳақ миқдори:

 Аёллар футболи учун

Мавзуга оид