Жамият | 11:31 / 04.03.2020
8240
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда тўққизта автобус йўналиши вақтинча ўзгарди

Пойтахтда қатор автобуслар ўз ҳаракати йўналишини ўзгартирди

Фото: KUN.UZ

Яшнобод тумани Паркент ва Махтумқули кўчалари кесишмасидаги уч қаватли кўприк қурилиши ишларини жадаллаштириш ва иш жараёнида хавфсизликни таъминлаш мақсадида 3 март соат 23:00 дан 13 мартга қадар Махтумқули кўчасининг Паркент, Мирзо Улуғбек ва Паҳлавон Маҳмуд кўчалари оралиғидаги қисми вақтинча ёпилди.

“Тошшаҳартрансхизмат” хабарига кўра, мазкур ҳудуддан ўтувчи 44, 95, 110, 119, 129, 152-сонли йўналишларида қатновчи автобуслар ўз ҳаракатини 13 мартга қадар Паркент, Темур Малик, Дўрмон йўли, Ғазалкент, Олтинтепа ва яна Паркент кўчалари орқали давом эттиради.

18, 23, 30-автобус йўналишлари эса Паркент, Қорасув, Алимкент, Элбек, Паҳлавон Маҳмуд, Махтумқули кўчалари орқали қатнайди.

Мазкур йўналишлардаги автобуслар ҳаракати вазиятга қараб яна ўзгартирилиши мумкин.

Юзага келган бундай ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўралган.

Мавзуга оид