09:44 / 07.03.2020
0
18210

Тошкентда яна бир кўча 10 кунга ёпилди

Темур Малик кўчасининг Дўрмон йўли кўчасидан Махтумқули ва Паркент кўчалари кесишмасигача бўлган қисми ёпилди

Жорий йилнинг 6 март куни соат 23:00 дан 17 мартга қадар Яшнобод тумани Темур Малик кўчасининг Дўрмон йўли кўчасидан Махтумқули ва Паркент кўчалари кесишмасигача бўлган қисми вақтинча ёпилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, бу Яшнобод тумани Паркент, Махтумқули ва Темур Малик кўчалари кесишмасида уч қаватли кўприк қурилиши ишлари кетаётгани сабабли амалга оширилди.

Шунингдек, Тузел мавзеси йўналиши бўйлаб янги қурилаётган кўприк чорраҳасига кириш йўли ҳам вақтинча ёпилди.

Шу вақт оралиғида ушбу йўналиш бўйлаб ҳаракатланувчи транспорт воситалари айланма йўллар орқали юришлари мумкин бўлади.

 

Ҳокимлик келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.

Аввалроқ, Махтумқули кўчасининг бир қисми 10 кунга ёпилгани хабар берилганди. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top