10:00 / 09.03.2020
0
12814

Италия клуби футболчилари коронавирус сабабли ўйинга тиббий ниқобда тушишди 

Италиянинг Б сериясида иштирок этувчи “Пескара” клуби футболчилари чемпионатнинг 28-турида “Беневенто”га қарши ўйинга тиббий ниқобларда тушишди. Бироқ ҳакам футболчиларга ниқобларда тўп суришга йўл қўймади.

Фото: La Presse

Бу ҳақда клубнинг твиттердаги саҳифасида маълум қилинди.

Футболчилар Италияда коронавирус тарқалиши авж олаётгани сабабли эҳтиёткорлик мақсадида шундай йўл тутишган. Ҳакам Андреа Рапуано бундай ҳолат қоидаларда кўзда тутилмаганини инобатга олиб, ўйинчилардан ниқобларни ечишни сўраган. Натижада ўйинчилар ниқобларни ечиб, ўйинни бўш трибуналар остида бошлашган.

“Биз ўз ўйинчиларимиз ва рақиблар саломатлиги ҳақида қайғуриб, майдонга ҳимоя ниқобларида тушдик. Биз уни ҳакам илтимоси билангина ечмоқдамиз”, деб айтилган клуб хабарида. 

Таъкидлаш жоиз, Беневенто ва Пескара шаҳарлари Италиянинг жанубида жойлашган бўлиб, ҳозирча уларга ҳукумат томонидан жорий қилинган карантин амал қилмаяпти.

Шунингдек, Италия ҳукумати қарорига кўра, мамлакатда барча спорт тадбирлари 3 апрелгача томошабинларсиз ўтади.
 
8 март ҳолатига кўра, Италияда коронавирусга чалинганлар сони 7,3 минг нафарни, вафот этганлар 366 нафарни ташкил қилмоқда. Мамлакатда якшанба куни коронавирус қурбонлари сони кескин ошиб кетиб, 133 нафарга кўпайган. Италия вирусдан вафот этиш бўйича Хитойдан ўзиб кетиб, 1-ўринга чиқди. Статистикага кўра, ундан мамлакатда ҳар йигирманчи касалланган вафот этмоқда (ўлим даражаси 4,96 фоиз).

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top