Ички ишлар тизимида раҳбарлик лавозимлари қайта кўриб чиқилиши мумкин
10 март куни президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ички ишлар органларининг ташкилий тизимини ислоҳ қилиш, шу жумладан мамлакат миқёсида ва туманлар кесимида куч ва воситаларни бошқаришнинг янги механизмларига бағишланган тақдимот ўтказилди.
«Ички ишлар органлари бошқарув тизимидаги қатор раҳбарлик лавозимларини оптималлаштириш бўйича таклифлар билдирилди.
Бу ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида кундалик фаолиятни самарали ташкил этиш учун қулай шароитлар яратади.
Тошкент шаҳар ички ишлар органлари ишининг натижалари муҳокама қилиниб, жорий йилда пойтахтда жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини янада оширишнинг асосий концептуал йўналишлари тўғрисида ахборот берилди.
Ушбу янги тартиб ички ишлар органлари хизмат ва бўлинмаларининг ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш, мавжуд бюрократия ҳолатларини қисқартириш, жойларда шахсий таркибни бошқариш бўйича сифат жиҳатидан янги тизимни босқичма-босқич яратиш мақсадида жорий этилмоқда», – дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
18:07 / 24.11.2024
ИИВ тузилмасида Дониёр Тошхўжаев ва яна икки мансабдор лавозимидан озод этилди
16:11 / 17.11.2024
Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилди
17:34 / 04.09.2024
Ўндан ортиқ давлатнинг полиция олий ўқув юртлари раҳбарлари Тошкентда йиғилди – фото
11:40 / 23.08.2024