15:09 / 10.03.2020
0
11276

Наманганда ўлим билан якунланган пичоқбозлик рўй берди

Наманган вилоятида қотиллик содир бўлди

Иллюстратив фото

2020 йилнинг 07 март куни соат 15:00да муқаддам судланган 52 ёшли И.М. Норин тумани Ўзбекистон кўчасида жойлашган хиёбонда таниши, 50 ёшли Б.Н. билан ўзаро жанжаллашган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у жанжал давомида ёнида олиб юрган пичоқ билан Б.Н.нинг чап сон қисмига уриб жароҳат етказган ва ҳодиса жойидан яширинган.

Натижада, жароҳатланган Б.Н. кўп қон йўқотиши оқибатида ҳодиса жойида вафот этган. Кўрилган чоралар натижасида И.М. ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (ўлимга сабаб бўлган, қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. И.М. гумонланувчи тариқасида жалб қилинган. 

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top