18:41 / 11.03.2020
0
10395

Коронавирус: Ҳиндистон чегараларини ёпмоқда 

Ҳиндистон мамлакат ҳудудида саёҳат қилувчилар учун чекловлар қўя бошлади.

REUTERS/Anushree Fadnavis

Reuters нашри хабар беришича, Ҳиндистон ҳукумати мамлакатда коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун қўшни Мяньма билан чегараларни ёпиб қўйди.

Мьянмада коронавирус билан боғлиқ бирор ҳолат қайд этилмаган бўлса-да, Жанубий Осиёда вирус билан боғлиқ ҳолатлар кўпайган.

Шунингдек, Франция, Испания ва Германия фуқароларига виза бериш вақтинча тўхтатиб қўйилган. Чекловлар вирусдан энг кўп зарар кўрган мамлакатлар – Хитой, Италия, Эрон, Япония ва Жанубий Корея каби мамлакат фуқаролари учун ҳам қўлланган.

«COVID-19 юқишининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида Мяньма билан чегараларни ёпмоқдамиз», дейди шимоли-шарқий Манипур штатининг бош вазири Бирен Сингҳ. 

Шу билан бирга, штатдаги барча мактаб ва кинотеатрлар ҳам ёпилган. 

Aйни вақтда Ҳиндистонда коронавирус билан боғлиқ 52та ҳолат тасдиқланган бўлиб, ҳукумат фуқаролардан имкон қадар чет эл сафарларини бекор қилишни сўрамоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича вирусдан зарарланишнинг 121 мингдан ортиқ ҳолати қайд этилган, вирус қурбонлари сони 4383 нафарни ташкил қилмоқда, 66 мингдан ортиқ киши соғайиб кетган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top