Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон мудофаа вазири Тожикистонга боради
Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов 14 март куни бир кунлик амалий сафар билан Тожикистонга боради. Бу ҳақда «Азия-Плюс» Тожикистон мудофаа маҳкамасидаги манбага асосан хабар қилди.
Қайд этилишича, сафар давомида Қурбонов «Фахробод» ҳарбий полигонига боради, у ерда Тожикистон ва Ўзбекистон Мудофаа вазирликлари махсус топшириқли куч бўлинмаларининг қўшма аксилтеррор машқлари якунланяпти.
Тожикистон Мудофаа вазирлиги раҳбари Шерали Мирзо ва Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов машқларнинг фаол иштирокчиларини эсдалик совғалари ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирлайди.
Учрашув давомида Мирзо ва Қурбонов икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий-техникавий муносабатларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиши ҳам кутилмоқда.
11 март куни бошланган тожик-ўзбек машқларида махсус жангчилар зирҳли техника, артиллерия, авиация ва ўқотар қурол ёрдамида икки давлат чегарасидаги шартли террорчи гуруҳларни йўқ қилиши керак бўлади.
Мавзуга оид
14:09 / 31.01.2026
Футболда таниш-билишчилик бўлмайди - Баҳодир Қурбонов
17:49 / 30.01.2026
Баҳодир Қурбонов ЎФА президентлигига қайта сайланди
15:01 / 15.01.2026
Ўзбекистон учун 4 та асосий таҳдид ва чегараларни қўриқлаётган Bayraktar – ДХХ раиси ҳисоботи
20:08 / 08.10.2025