Ўзбекистондаги диссертацияларнинг 17 фоизи тиббиётга оид – ОАК
3 йилда 3450та диссертация ёқланган бўлса, шуларнинг 585таси тиббиётга оид, ҳолбуки ОАКда 23 йўналиш қамраб олинган.

Бугун, 13 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан Миллий матбуот марказида «Тиббиёт фанлари соҳасида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси натижалари» мавзусида, тиббиёт соҳасининг етакчи олимлари, илмий изланишлар олиб бораётган ёш тадқиқотчилар, ОАВ вакиллари иштирокида брифинг ташкил этилди.
Тадбирда сўзга чиққан Олимпия қўмитаси раҳбарининг илм-фан бўйича ўринбосари Искандар Мавлонов Ўзбекистонда ёқланаётган диссертацияларга оид қизиқарли маълумотлар билан бўлишди:
– Олий аттестация комиссияси томонидан 23та йўналиш қамраб олинганига қарамай 3 йилда ёқланган диссертацияларни таҳлил қиладиган бўлсак, 3450та диссертациянинг 585таси тиббиётга оидлиги маълум бўлади. Тиббиётга оид диссертациялар 17 фоизни ташкил қилаётган бўлсада, биринчи ўринда эмас. Биринчи ўринда 19 фоиз билан техника йўналиши турибди.
Тиббий йўналишдаги диссертациялар кўплиги сабаблари маълум – тиббиётда 50дан ортиқ ихтисослик шифрлари мавжуд. Бундан ташқари, ҳисоб-китобларга кўра ҳар 15 йилда жаҳон тиббиёти тўлиқ янгиланяпти, дунёдаги 25-30 фоиз тадқиқотлар айнан шу соҳада олиб борилмоқда.
Kun.uz мухбирининг тадқиқотчиларнинг ўртача ёшига оид саволига И. Мавлонов шундай жавоб берди:
– Диссертация ёқловчиларнинг ўртача ёши шубҳасиз яшаряпти. Ҳозир менда аниқ маълумотлар бўлмасада, аниқ айта оламанки, сўнгги йилларда камида 5 ёшга яшарди. Бундан ташқари, номзодлик диссертациялар билан докторлик (ҳозирги кунда PhD) диссертациялари ўртасидаги фарқ ҳам қисқариб бормоқда.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тожикистонда МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилиши ўтказилди
Жаҳон | 16:26
-
Аббос Файзуллаев Россияда Марказий Осиёнинг энг қиммат футболчиси бўлди
Спорт | 16:24
-
Москвада блогер ўғирлаб кетилди ва кейин қўйиб юборилди
Жаҳон | 16:00
-
Хитой Ўзбекистонда таълим муассасаларини ташкил этиши мумкин
Ўзбекистон | 15:53
Мавзуга оид

11:23 / 09.08.2021
«Нашр эт ёки йўқ бўл» - Ўзбекистонда сифатсиз «олимлар» кўпайиши омиллари

20:14 / 11.04.2021
Сифатсиз олимлар тайёрлашда давом этамизми? Илм соҳасида тузатилиши лозим бўлган жабҳалар ҳақида

22:44 / 05.02.2020
Илмий унвонлар бериш ОТМ ва ИТМларга ўтказилади — ОАК

09:16 / 01.06.2019