19:36 / 13.03.2020
0
9991

Президент Хоразмдан Тошкентга қайтиб келди

Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига икки кунлик сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига сафари доирасида Урганч шаҳридаги Жалолиддин Мангуберди мемориал боғи намойиши қилинди. 

Давлат раҳбари ҳайкалнинг хомаки нусхасини, унинг атрофдан кўринишини синчиклаб кўрди. Мазкур ёдгорлик маҳобатли бўлиши, узоқдан ҳам яққол кўзга ташланиб туриши зарурлигини таъкидлади.

Боғ учун мўлжалланаётган майдон мутасаддилар билан муҳокама қилинди.

«Жалолиддин Мангуберди - буюк саркарда бобомиз, миллатимизнинг фахр-у ғурури. Унга бағишланган майдон шунга яраша катта, мазмунли бўлиши керак. Боғ бўйлаб Мангубердининг озодлик учун кураши, жанглари ҳақида лавҳлар ўрнатилиши зарур. Бу ерга келган одам фақат ҳайкални кўрмай, ўзига билим, куч-қудрат олсин, туристлар тарихимизни ўргансин», - дея Шавкат Мирзиёевнинг сўзларини келтиради президент матбуот хизмати.

Лойиҳани қайтадан пухта ишлаб чиқиш, транспорт ҳаракати учун қулайликларни инобатга олиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шундан сўнг, давлат раҳбари Хоразм вилоятига сафарини якунлади ва Тошкентга қайтиб келди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top