Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон президенти коронавирусга қарши халқ табобати воситасини айтди
Фото: РИА Новости
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов ҳукумат йиғилишида фуқароларга коронавирусдан ҳимояланиш учун қадимий халқ воситаси – исириқдан фойдаланишни тавсия қилди. Бу ҳақда РИА Новости маҳаллий телевидениега таянган ҳолда хабар берди.
Давлат раҳбари туркманларнинг аждодлари минг йиллар давомида зарарли одатлар ва турли юқумли касалликларга қарши курашнинг миллий усулини яратишгани таъкидлади.
«Доно аждодларимиз муҳим тадбирлар олдидан исириқ тутатишган. Бу анъанага қатъий амал қилишган», — деди у.
Бердимухамедов исириқ тутатиш анъанаси ҳозир ҳам давом этаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу ўсимликнинг тутуни инсон танасига турли вируслар киришининг олдини олади.
Ҳозирги вақтда Туркманистонда коронавирус билан хасталанган бирор бемор аниқланмаган.
Мавзуга оид
18:25 / 01.12.2025
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
20:26 / 24.11.2025
Туркманистон ғарбидаги иккита сув омбори бутунлай қуриди
19:17 / 21.11.2025
Марказий Осиё давлатлари дипломларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги битимни имзолагани рад қилинди
17:31 / 18.11.2025