Жаҳон | 23:49 / 15.03.2020
125576
1 дақиқада ўқилади

Коронавирус қандай ҳароратда тарқалмаслиги маълум қилинди

Хитойлик тадқиқотчиларнинг аниқлашича, коронавируснинг тарқалиши учун мукаммал шароитлар +5 даражадан 8,72 даражагача илиқ ҳарорат ва 35-50 фоиз намлик ҳисобланар экан.

Фото: Reuters

Бу ҳақда Хитойнинг Сунь Ятсен университетига таяниб “Известия” нашри хабар берди.

Хитойлик мутахассислар коронавирусдан касалланишнинг 20 январдан 4 февралгача ҳолатини таҳлил қилишган. Бу вақтда Хитойда ва яна 26 та давлатда 24139 нафар касал қайд қилинган. Улардан 68 фоизи вирус тарқалиш ўчоғи ҳисобланган Хубэй провинциясидан бўлган. 

Олимлар вируснинг инкубацион даври ҳамда турли шаҳарларда киритилган карантин чора-тадбирларини ҳисобга олишган. Тадқиқот ҳаво ҳарорати 8,7 даражадан ошиши биланоқ вирус фаоллиги дарҳол пастлай бошлаганини, 30 даража иссиқда эса унинг юқиш тезлиги нолга тенглашганини кўрсатган.

Мавзуга оид