Мисрда об-ҳаво ўзгариши ортидан ўнлаб кишилар ҳалок бўлди
Мисрда анча йиллардан буён кузатилмаётган ноқулай об-ҳаво шароити туфайли 20дан ортиқ одам ҳалок бўлган.
Пайшанба куни эрта тонгдан кучли шамол ва ёмғирлар бошланиши каттагина талафотларни келтириб чиқарган.
«Миср 35 ёки 40 йилдан бери бундай ноқулай об-ҳаво шароитларини бошдан кечирмаган эди. Ушбу об-ҳаво шароити бутун мамлакат бўйлаб 20дан ортиқ одам ўлимига сабаб бўлди», деган Миср бош вазири Мустафо Мадбули.
Бу эса, ўз навбатида, машиналар қатнови, поездлар, портлар ва авиарейсларга ўз таъсири ўтказмасдан қолмади.
Маълумотларига кўра, пайшанба куни Қоҳирада иккита йўловчи поезди тўқнашиб кетган. Натижада ўн уч киши жароҳат олган. Пайшанба ва жума кунлари электр токи уриши, бинолар қулаши ва йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида бир неча киши ҳалок бўлган.
Қоҳира кўчаларини сув босган. Маҳаллий аҳоли томонидан ҳукуматнинг эски биноларни яхшилаш борасида ҳеч қандай ишлар амалга оширмаётгани танқид қилинган.
Мавзуга оид
15:34 / 18.11.2024
Миср Ўзбекистонда қурилаётган кимё кластери лойиҳасида иштирок этмоқчи
13:38 / 08.11.2024
Миср Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритмоқчи
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
12:32 / 06.11.2024