Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чирчиқ шаҳрида экологик муҳит яхшиланади
Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари қабул қилинди
Вазирлар Маҳкамасининг “2020-2022 йилларда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қуйидагиларни ўз ичига олувчи 2020-2022 йилларда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлар дастури:
2020-2022 йилларда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг мақсадли параметрлари ва молиялаштириш манбалари;
Чирчиқ шаҳрида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати ҳамда бўш турган объектлардан оқилона фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар;
Чирчиқ шаҳрида муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати;
Чирчиқ шаҳрида ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ҳамда уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс тадбирлар;
Чирчиқ шаҳрида кўп квартирали уй-жойларни таъмирлаш, иссиқлик таъминоти сифатини ошириш, экологик муҳитни яхшилаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича комплекс тадбирлар;
Чирчиқ шаҳрида таълим сифатини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, маданий-маърифий соҳада аҳоли фаоллигини ошириш, ёшларни спортга кенг жалб этиш ҳамда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс тадбирлар режаси тасдиқланди.
Қуйидагилар:
а) Тошкент вилояти ҳокимлигининг Чирчиқ шаҳрида экологик муҳитни яхшилаш, айниқса, кўп квартирали уй-жойлар ҳудудларида манзарали дарахт кўчатларини экиш, майсазорлар ва гулзорларни ташкил этиб, аҳолига муносиб яшаш шароитларини яратиш мақсадида 2020-2022 йилларда шаҳарнинг суғориш тизимини, лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида маҳаллий бюджет ҳисобидан зарур маблағлар ажратган ҳолда барпо этиш;
б) “Ўзкимёсаноаг” акциядорлик жамиятининг Чирчиқ шаҳри “Нур” маҳалласи ҳудудида жойлашган марказий аллеясини реконструкция қилиш ишларини ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги, Қурилиш вазирлиги, Адлия вазирлиги Чирчиқ шаҳар Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимининг янги биносини қуриш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.
Тошкент вилояти ҳокимлиги тегишли давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда 2020 йил III чорагида Чирчиқ шаҳри “Маданият” маҳалласи ҳудудида ҳарбий хизматчилар оила аъзолари учун қурилган кўп квартирали уй-жойларнинг атрофини ободонлаштириш, ирригация тизимларини тортиш, ер ости вертикал қудуғи ҳамда тунги ёритиш тизимларини қуриш ишларини якунлаш чораларини кўради.
Мавзуга оид
20:57 / 11.06.2026
Чирчиқ дарёси қирғоғининг ўпирилган қисмини мустаҳкамлаш ишлари бошланди
13:02 / 02.06.2026
Президент маиший ва автомобил кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонада бўлди
13:00 / 02.06.2026
Чирчиқда замонавий полимер материаллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди
12:58 / 02.06.2026