Коронавирус: ваҳимага асос борми?

Фото: Getty Images
Юртимиз тарихида илк бор кузатилган ҳолат – номаълум муддатли карантин кунларини бошдан кечирмоқдамиз. Ҳали шу пайтга қадар Ўзбекистонда Наврўз тантаналари бекор қилинмаган, барча ўқув муассаларига режадан ташқари таътил берилмаган, халқаро авиақатновлар тўхтатилмаган эди.
Демак, бу лавҳамизда ўзига хос синов давридаги Ўзбекистон!

Бугун, 16 март куни Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганидан сўнг иккинчи, карантиннинг биринчи куни. Хўш, пойтахтда ва вилоятларда вазият қандай?
Умумий хулоса қилиб айтиш мумкинки, андак ваҳимага ўрин бўлган. Одамлар ёппасига озиқ овқат маҳсулотлари, бирламчи тиббий воситалар сотиб олишга киришганлар. Айрим маҳсулотлар нархида қисқа муддатли ошиш кузатилган. Пойтахт ва йирик шаҳарлардаги талабалар оммавий тарзда ўз уйлари сари йўлга чиққан. Вокзаллар, автовокзаллар, таксилар қатновчи манзиллар мижозларга тўлиб-тошган. Талаб ва таклиф қонунияти ишга тушиб, хусусий машинали киракашлар нархларни оширган, бу ҳам ижтимоий тармоқларда норозиликларга сабаб бўлган.
Аммо ҳукумат йўлга қўйган чора-тадбирлар ўз самарасини бера бошлаганини ҳам қайд этиш лозим. Пойтахтда ва вилоятларда талабалар учун чегирмалар жорий қилинди, янги кассалар ишга туширилди, энг муҳими – барча йўналишлар бўйлаб қўшимча транспортлар қатнови йўлга қўйилди.
Бозорлар ёпилмаслиги қайта-қайта таъкидланди, йирик савдо тармоқларидаги захиралар кўрсатилди, барча маҳсулотлар етказилишида узилишлар бўлмаслиги тушунтириб ўтилди.
Куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов масжидларда жамоат ибодатлари, хусусан жума намозлари вақтинча ўқилмаслигини эълон қилди. Вирус тарқалиш хавфи кучайган бир пайтда бу қарор ҳам хотиржам қабул қилинди.
Энг муҳими – ваҳимага, қўрқувга ўрин йўқлиги қайта-қайта такрорланмоқда. Ҳаттоки Бош вазир Абдулла Арипов бундай пайтда асоссиз, ваҳима қўзғатувчи хабарлар тарқалишига қарши жиддий кураш олиб борилишини яна бир бор эслатиб ўтди.
Коронавирусдан ҳимояланиш ҳақидаги оддий, самарали услублар омма эътиборига узлуксиз ҳавола этиб борилмоқда. Уларга амал қилиш ҳар биримиз - ўзимиз, оиламиз ва яқинларимизнинг соғлиги учун жуда муҳимлигини унутмаслигимиз шарт.
Аброр Зоҳидов, Раҳматилло Исроилов,
тасвирчи Муҳаммаджон Ғаниев.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
BTS EXPRESS – логистика соҳасининг 4 карра “Йил бренди” ғолиби
Ўзбекистон | 17:00
-
Тошкентдаги омборхонада юз берган катта ёнғин ўчирилди
Жамият | 16:42
-
Ҳаж ва Умра зиёратларини ноқонуний ташкил этишга уринган сайёҳлик фирмалари аниқланди
Ўзбекистон | 16:40
-
Бир қанча вилоятларда аҳолидан сут йиғадиган 100 та пункт ташкил этилади
Ўзбекистон | 16:11
Мавзуга оид

00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди

23:29 / 03.07.2021
АҚШда ҳайвонлар синов тариқасида коронавирусга қарши эмланмоқда

13:47 / 03.07.2021
Бухоро вилояти ҳокими коронавирусга чалинди

23:49 / 02.07.2021