Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда яна икки кишида коронавирус тасдиқланди
Ўзбекистонда коронавируснинг илк бемори бўлган аёлнинг оила аъзоларидан яна икки нафарида вирус аниқланди - унинг турмуш ўртоғига ва набирасига коронавирус юққан.
Фото: AP / TASS
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна икки кишида вирус аниқлангани ҳақида хабар қилди.
«Маълумки, шу йилнинг 15 март куни Республика Вирусология институти лабораториясида Францияда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланганини хабар қилган эдик. Таҳлил натижалари беморнинг ўғли ва қизида коронавирус инфекцияси борлигини кўрсатган эди. Айни пайтда ушбу фуқаронинг турмуш ўртоғи ва набирасида ҳам коронавирус инфекцияси қайд этилган.
Беморлар билан мулоқотда бўлганларнинг рўйхати олиниб, уларнинг саломатлиги устидан ҳам тиббий назорат ўрнатилди. Ҳозирда шифокорлар ва мутахассислар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даволаш ва эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Эндиликда Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган беморлар сони 6 нафарга етди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус юқтирган илк бемор 15 март куни аниқланди, у 11 март куни Франциядан келган ўзбекистонлик аёл бўлди. Кун охирига бориб унинг ўғли ва қизига ҳам вирус юққани тасдиқланди. Шунингдек, 15 март куни соат 05:15да Истанбул—Тошкент йўналишидаги 274- рейс билан Тошкентга келган яна бир Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланган.
- Сўнгги маълумотларга кўра, дунёнинг 130дан ортиқ мамлакатида жами 170 мингга яқин кишида коронавирус аниқланган, уларнинг 78 мингга яқини соғайиб кетган, қурбонлар сони 6518 нафар.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025