Спорт | 18:30 / 17.03.2020
9322
1 дақиқада ўқилади

Евро-2020 кейинги йилга қолдирилди

Тарихда илк марта қитъа биринчилиги ўтказилиши муддати кўчирилди. Мусобақа шу йилнинг 12 июнидан 12 июлигача бўлиб ўтиши керак эди

Фото: Inquam Photos/Octav Ganea via REUTERS

УЕФА 2020 йилги Европа чемпионатини 2021 йилда ўтказишга қарор қилди. 

Мусобақа келаси йил 11 июндан 11 июлгача бўлиб ўтади.

Тарихда илк марта қитъа биринчилиги ўтказилиши муддати кўчирилди. Мусобақа шу йилнинг 12 июнидан 12 июлигача бўлиб ўтиши керак эди.

Бу йилги Европа чемпионатини Санкт-Петербург, Лондон, Мюнхен, Боку, Рим, Бухарест, Дублин, Копенҳаген, Бильбао, Глазго, Будапешт ва Амстердам шаҳарларида ўтказиш режалаштирилганди.

Хитойда бошланган коронавирус эпидемияси қисқа вақт ичида дунёнинг 130дан ортиқ давлатларига тарқалди ва пандемия деб эълон қилинди.

Натижада бу йил ўтказилиши режалаштирилган кўплаб спорт тадбирлари бекор қилинди.

Мавзуга оид