Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроилнинг Берлиндаги элчисида коронавирус аниқланди
Исроилнинг Берлиндаги элчиси Жереми Иссахаров ва элчихонадаги исроиллик бир дипломат коронавируснинг янги турига чалинган.
Фото: Anadolu Ajansi
Исроил Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, мамлакатнинг Берлиндаги элчиси Иссахаров ва элчихонадаги исроиллик бир дипломатнинг Германия Федерал Ассамблеясининг исми ошкор қилинмаган депутати билан учрашувидан кейин Covid-19 тести ўтказилган ва натижа ижобий чиққан.
Баёнотда Иссахаров ва дипломатнинг соғлиғи яхшилиги ва уларнинг ҳар иккиси ўз уйидалиги айтилган.
Ушбу воқеадан сўнг, Исроилнинг Берлиндаги элчихонаси ёпилган, элчихонадаги барча дипломатлар ўз уйларида карантинга олинган.