Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энергетика вазирлигининг ягона маълумотлар базаси ишлаб чиқилади
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқариладиган энергияни ва қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини ҳисобга олиш ва сертификатлашни таъминлаш чора-тадбирлари қабул қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқариладиган энергияни ва қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини ҳисобга олиш ва сертификатлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланади:
қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқариладиган энергияни ва қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини ҳисобини юритиш тўғрисидаги низом;
қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқариладиган энергияни ва қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини сертификатлаш тўғрисидаги низом.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратори “UZINFOCOM” МЧЖ билан биргаликда 2021 йил 1 мартгача белгиланган тартибда қуйидагиларни таъминловчи автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиб жорий этади:
мустақил, жумладан қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчиларга ягона идентификация рақамини онлайн режимида тақдим этиш тизимини;
ушбу қарор билан белгиланган тартиб ва талабларига мувофиқ қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқарилган энергия бўйича ҳисоботларни даврий равишда электрон шаклда онлайн режимида тақдим этиш механизми;
ишлаб чиқарилган энергияни, шу жумладан қайта тикланувчи энергия манбаларидан, ҳисобга олиш ва сертификатлаштириш бўйича маълумотларни автоматлаштирилган тарзда йиғиш, тизимлаштириш ва таҳлил қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Ягона маълумотлар базаси (Энергетика вазирлигининг ягона маълумотлар базаси) ишлаб чиқилишини.
Энергетика вазирлигининг ягона маълумотлар базаси ишлаб чиқиб, жорий этишда қуйидагилар белгиланади:
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги – буюртмачи;
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги маблағларини, халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларни грант ва кредитлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар молиялаштириш манбалари;
унинг “Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги Аккредитация маркази” ДУК ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ахборот тизимлари билан интеграциялашуви зарурлиги.