Жамият | 23:03 / 19.03.2020
8214
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон бошқа давлатлар билан авиаалоқани тўлиқ тўхтатмоқда

Тожикистон 20 март соат 00.00дан бошлаб хорижий ҳамда маҳаллий авиакомпаниялар томонидан бажарилувчи барча халқаро рейсларни тўхтатади.

Фото: Сергей Бобылев/ТАСС

Бу ҳақда Тожикистон фуқаролик авиацияси агентлигида маълум қилинган.

Маълумотларга кўра, уч ички йўналиш - Душанбе-Хўжанд, Душанбе-Кулоб ва Душанбе-Хорог бўйича маҳаллий авиарейслар жадвал бўйича бажарилади. Таъкидланишича, бу чоралар Тожикистон ҳудудига коронавирус кирмаслиги учун қабул қилинган. Тақиқлов 2 ҳафта давом этади.  

Айни вақтда Тожикистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилмаган.

Мавзуга оид