Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
СЭОА директори: «Антибиотик вирусларга қарши восита эмас»
Антибиотик вирусларга қарши восита эмас. Аксинча, антибиотиклар инсон иммунитетини туширади
Баҳром Алматов / Фото: Sputnik
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов билан брифинг ўтказилди. Унда коронавирусга қарши кураш масаласи тўғрисида сўз юритилди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори антибиотиклар коронавируснинг олдини олиши мумкин экани ҳақида берилган саволга жавоб қайтарди.
«Йўқ. Антибиотик вирусларга қарши восита эмас. Аксинча, антибиотиклар инсон иммунитетини туширади. Шунинг учун врач тавсиясисиз турли антибиотиклар қабул қилмаслигингизни сўрайман», - деди Баҳром Алматов.
Бундан олдин, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори бемор телефонни иккинчи одамга берганда, вирус ҳам ўтиши мумкин эканини маълум қилганди.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025