12:30 / 21.03.2020
16207
Бемор телефонни иккинчи одамга берганда, вирус ҳам ўтиши мумкин - Алматов

Телефонлар энг кўп ишлатиладиган анжомлардан бири. У ўзида турли вируслар, шу жумладан, коронавирусни ҳам сақлаши мумкин

Фото: EPA-EFE/ALEX PLAVEVSKI

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов билан брифинг ўтказилмоқда. Унда коронавирусга қарши кураш масаласи тўғрисида сўз юритилмоқда.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори коронавирус касаллиги қайси беморларда қайд этилганини маълум қилди.

«Бугун коронавирус касаллиги қайд этилган беморлар шу пайтга қадар карантинда сақланаётган фуқаролар», - деди Баҳром Алматов.  

Унинг айтишича, бемор бир одам телефонни иккинчи одамга берганда, вирус ҳам ўтиши мумкин.

«Бугунги кунда телефонлар энг кўп ишлатиладиган анжомлардан бири. У ўзида турли вируслар, шу жумладан, коронавирусни ҳам сақлаши мумкин. Бемор бир одам телефонни иккинчи одамга берганда, вирус ҳам ўтиши мумкин. Коронавирус тўлқинлар орқали юқмайди. Буни тўғри тушуниш керак», — деди Баҳром Алматов.

Аввалроқ, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 37 нафарга етгани хабар берилганди. 

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top