Жамият | 14:59 / 23.03.2020
41003
1 дақиқада ўқилади

Таниқли кинорежиссёр Нозим Аббосов вафот этди

21 март куни кинорежиссёр  Нозим Аббосов 58 ёшида вафот этди. Ушбу маълумотни Маданият вазирлиги матбуот котиби Мавлуда Асқархўжаева Kun.uz'га тасдиқлади.

Фото: kino-teatr.ru

Марҳум «Саид ва Саида»  «Дилор, Дилор, дил ва ор» ва «Маҳаллада дув-дув гап 2» фильмлари билан томошабинлар қалбидан ўрин олганди. Унинг сценарийси асосида ишланган «Феллини» фильми эса Варшавада ўтган халқаро кинофестивалда мукофотга, 2002 йили Инсбургда ўтган танловда Гран-прига сазовор бўлганди. 

Марҳум отаси Шуҳрат Аббосов билан ишлаган «Маҳаллада дув-дув гап 2»  ҳамда ёзувчи Саид Аҳмад ҳаётидан ҳикоя қилувчи «Саид ва Саида»  картинаси Нозим Аббосов мухлисларини кўпайтирган.

Kun.uz таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.