Водий бошқа ҳудудлар билан Бўка-Гулистон йўли орқали боғланади
Тошкент шаҳрига республиканинг барча ҳудудларидан кириш ва Тошкент шаҳридан республиканинг барча ҳудудларига чиқиш тўхтатилгани сабабли, водий вилоятлари бошқа қулай йўналишда Сирдарё ва Жиззах вилоятлари билан боғланади.

Фото: KUN.UZ
Тошкент вилояти ахборот хизматининг Kun.uz'га маълум қилишича, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятидан сафарга отланган енгил автомобиллар Бўка-Гулистон йўли орқали республиканинг бошқа ҳудудлари билан боғланиши мумкин.
Бундан аввал, Транспорт вазирлиги 2020 йилнинг 24 март куни соат 00:01дан бошлаб, Тошкент шаҳрига кириш ва ундан чиқиш ҳаракати тўхтатилишини маълум қилганди.
Бунда, Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, шунингдек, Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга Тошкент шаҳрига кириш учун татбиқ этилмаслиги белгиланди.
Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва коронавирус касаллигини республика ҳудуди бўйлаб тарқалиши олдини олиш мақсадида шундай қарорга келинган.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Далиллар барча терактлар Украина махсус хизматлари томонидан уюштирилганини кўрсатмоқда». Бастрикин — Курск ва Брянск областларидаги портлашлар ҳақида
Жаҳон | 20:04
-
iHamkor стартаплар учун бизнес маълумотларидан бепул фойдаланиш дастурини ишга туширмоқда
Жамият | 20:00
-
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47
-
Санкт-Петербургдаги рейдда 200 нафардан ортиқ мигрант қўлга олинди
Жаҳон | 18:19
Мавзуга оид

22:38 / 03.06.2025
Бўрижар каналидаги воқеа қаҳрамонлари “Жасорат” медали билан тақдирланди

17:32 / 03.06.2025
Қурбон ҳайити куни пойтахтда жамоат транспорти соат 03:00 дан иш бошлайди

19:29 / 31.05.2025
Тошкентда йўлбўйи пулли автотураргоҳлар ишга тушди. Аҳоли қандай фикрда?

22:30 / 30.05.2025