Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ишлатилган ниқобларни қирқиб ташлаш керак» - Нурмат Отабеков
Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков навбатдаги брифинг чоғида чиқиндихоналардан ишлатилган ниқоблар териб олиб кетилаётгани тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди.
«Бу лавҳани мен ҳам кўрдим. Ишлатилган ниқобларни йўқ қилишнинг энг самарали усули ёқиб юборишдир. Агар ёқиб юборишнинг иложи бўлмаса, қирқиб ташлаш керак, токи уни қайта ишлатишнинг иложи бўлмасин», дейди у.
АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда ўтказилган брифинг чоғида Нурмат Отабеков нега вилоятларда ҳам карантин ташкил қилинаётгани тўғрисидаги саволга ҳам жавоб қайтарган.
«Биз синов даврида яшаяпмиз. Вилоятларда ҳам карантин ҳудудлари ташкил этилганига келсак, бу Тошкентда жой қолмаганини билдирмайди. Тошкентда жой бўлиши мумкин, лекин ҳудудларда ҳам худди шу карантин қоидалари амал қилади», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
10:56 / 28.09.2025
Шифохоналарда 182 нафар бола қолмоқда — Нурмат Отабеков Тошкент вилоятидаги ҳолат ҳақида
11:29 / 27.09.2025
«694 нафар бола шифохонада қолмоқда, уларнинг 421 нафарига бугун жавоб берилади» – Нурмат Отабеков
15:00 / 10.06.2025
Ўзбекистонда болалар орасида Коксаки вируси авж олаётгани ҳақидаги хабарлар асоссиз – ССВ
11:25 / 30.05.2025